01 Wed, 2026

СПОРТЧИ АЗИЗА ЁҚУБОВА МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон олимпия захиралари коллежида ҳудуддаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг устозлари, мураббий ва спортчилар билан мулоқот ўтказди.
Унда вилоят раҳбари куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. 
Вилоятида оммавий спортни ривожлантириш, спортчиларни профессионал тайёрлаш ва уларга етарли шарт-шароитлар яратиш борасидаги чора-табдирлар ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 50 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган вилоятимиз вакили Азиза Ёкубовани шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
Жараёнда вилоят раҳбари жаҳон чемпионатида ўзига хос матонат кўрсатган боксчимизга ўзининг қимматбаҳо совғаларини топшириб, янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонч билдирди. Қайд этиш жоизки, бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритишмаган эди. Азиза бу борада биринчи бўлди.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар