Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини 33 ёшдаёқ тугатишига нима сабаб бўлганини маълум қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганига нима сабаб бўлганини айтди.
“Менда БАА ва Қатар клубларидан 2-3 та вариант бор эди. Бироқ уларнинг ҳеч бирини кўриб чиқмаганман. Дарҳол рад жавобини бердим. Отамнинг ўлими сабаб фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.
2020-йилда отам коронавирусга чалинди. Афсуски, уни енга олмади. Шундан кейин футбол ўйнаш истаги ва иштиёқи йўқолди. Кўп вақтимни оилам билан ўтказдим. 11 йил давомида легионер бўлдим, шу боис Ўзбекистонда кам бўлардим.
Ҳозирча ўзимни мураббийликда кўрмаяпман. Балки ма’лум вақт ўтиб бу ҳақида ўйлаб кўрарман”, — дейди Одил Аҳмедов.
Аҳмедов 2021-йил декабрида футболчилик фаолиятини якунлашини ма’лум қилганди. Ўша ойда Одил ЎФА вице-президенти лавозимига сайланган.
“Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланган Аҳмедов фаолияти давомида “Пахтакор” (2006—2011), “Анжи” (2011—2014), “Краснодар” (2014—2016), “Шанхай СИПГ” (2017—2021), “Чанчжоу Майти Лаёнс” (2021) каби жамоаларда тўп сурган.
❤️❤️❤️