01 Wed, 2026

"Фарғона тонг отгунча " ғазалининг тарихи



Қўқон хонлигининг ҳарбий генерал губернатори Михаил Скобелев Фарғонанинг олиму фузалоларини йиғиб, рус маданиятини намойиш этиш мақсадида уларга балет қўйиб беради.


Кўп уламолар, табиийки, балет бошланиши биланоқ бошларини қуйи солиб ерга қараб олишади. Уларнинг ичида Ҳазиний ҳазратлари ҳам бор эди.


Бошлар балет тугаганидан сўнггина кўтарилган. Бу ҳолатдан ўта таъсирланган генералнинг аёли эътиқод ҳурмати эридан уларни жазоламасликни сўрайди. Скобелев: "Майли, тонг отгунча Фарғонани тарк қилсинлар", – деб буйруқ беради.


… ва ўша кеч Ҳазинийнинг машҳур ғазали дунёга келади:


Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча,

Ўртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча.


Ман Вомиқу Узро — сан, васлингга етолмасдин,

Ҳар кеча қароргоҳим остона тонг отқунча.


Раҳм айла бу ҳолимға, эй кўзлари хуморим,

Ҳажрингда бу кўнгуллар вайрона тонг отқунча,


Ҳеч кимға деёлмасман бу арз ила ҳолимни,

Қонға жигарим тўлди гирёна тонг отқунча.


Хилватда агар кўрсам, сирримни баён айлаб,

Сан бирла бўлай анда ҳамхона тонг отқунча.


Ахшомда жамолингни шамъини мунаввар қил,

Айтай санга ҳолимни, парвона тонг отқунча.


Найлайки, иложим йўқ, ҳар кўчада йиғларман,

Тор ўлди Ҳазинийға Фарғона тонг отқунча.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар