01 Wed, 2026

АНЪАНАВИЙ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


ТошДАУ Андижон филиалида ўтказилган  ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви ҳам   ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.  

Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини  таъкидлаб ўтди. 

Учрашув асосан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.