01 Wed, 2026

Андижон вилояти делегацияси Россияда

Андижон вилояти делегациясининг Россия сафари давомида Россия Федерацияси  савдо-саноат палатасининг қурилиш соҳасида тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитаси ҳамда касб-ҳунарни ривожлантириш ўқув маркази учрашув ўтказилиб, меҳнат миграцияси ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш йўналишида хамкорлик қилиш юзасидан уч томонлама келишув имзоланди. 

Мазкур келишувга асосан савдо-саноат палатаси томонидан ишончли иш берувчиларни тавсия қилиш, фуқароларимизни муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, уларни ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, шунингдек, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларимизни кас-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш орқали уларни касбий малакасини ошириш ишлари амалга оширилади. 

Учрашув  давомида савдо саноат палатаси вакиллари томонидан Москва вилояти ва Москва шаҳри ҳудудларидаги кўплаб иш берувчиларга ишчи кучи етишмаётганлиги, юқори маош таклиф этаётган компаниялар талабига кўра малакали мутахассислар зарурлиги алохида эътироф этилди. 


Жумладан, қурилиш соҳасида 3 мингдан зиёд, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига 500 нафардан ортиқ малакали ва рус тилини яхши ўзлаштирилган мутахассисларга талаб мавжуд.

Ўз ўрнида Андижон вилояти делегация вакиллари томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган касб-ҳунар марказларидаги  қисқа муддатли курслар, Россия Федерациясининг Халқлар Дўстлиги Университети билан хамкорликда ташкил этилган рус тили курслари, тест синовларини ўтказиш марказлари хақида маълумот берилди.

Шунингдек, тез орада Москва ва Андижон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида  тизимли ишлар ташкил этиш бўйича йўл харитаси ва тадбирларни амалга ошириш меҳанизми ишлаб чиқилиб Андижон намунаси мисолида амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар