Андижонда кичик бизнес субъектлари учун Савдо - саноат палатаси худудий бошқармасида вилоят ШТАБИ ташкил қилинди
Ушбу штабга қуйидаги йўналиш бўйича мурожаат қилиш мумкин:
- тижорат банкларига бириктирилган қишлоқ хўжалиги тармоқларида (мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, узумчилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик, лимончилик) истиқболли лойиҳалар;
- озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, ўзини-ўзи иш билан таъминлаш ва камбағалликка қарши курашиш билан боғлиқ лойиҳалар;
- кредитлар ажратишда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча ажратиладиган 500 миллиард сўм миқдоридаги маблағлардан самарали фойдаланиш;
- уй шароитида ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар;
- асаларичилик бўйича кластерларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ойлик иш режасида назарда тутсин;
- етук илмий ёндашувларга асосланган ҳолда хорижий ҳамкорларни жалб қилиш;
1 000 тадан ёшлар ва аёлларга янги иш ўринларни яратиш, маҳаллий хом ашё базасида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
парранда етиштириш бўйича озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига тайёр маҳсулотни етказишгача бўлган занжирни таъминланган ҳолда илмий ишлаб чиқариш агрокластерларини ташкил этиш;
замонавий ишлаб чиқариш технологиялари асосида ишлайдиган 200-500 бошли урғочи молларни кўпайтиришга қаратилган чорвачилик комплексларини ташкил этиш.
Юқоридаги масалалар бўйича 74-224-00-74: 74-224-00-75 ишонч телефонлар ҳар куни соат 09-00дан 18-00гача ишлайди.
❤️❤️❤️