Билл Гейтс бўлиш осон эмас.
“Компютерга ўтирганимдан буён кўзим ҳиралашади”, “Дангаса бўлиб, семира бошладим”, “Уйқусизлик касалига учрадим”, “Кўриш қобилятим пасайди” каби дарду ҳасратларни кўп эшитамиз.
Ижтимоий тармоқларга кириб, вертуал оламга шўнғиб кетган, компютер ўйинлари-ю, бемани сайтларга кириб тарбияси бузилаётган болаларидан ҳавотир олган ота-оналарнинг ҳасратлари ҳам тез-тез қулоғимизга чалинади.
Аҳён-аҳёнда эса “Компютерсиз ҳаёт яхшироқ эди”, “Қайси зараркунанда ўйлаб топган бу матоҳни”, “Компютерни ўйлаб топганга минг ланат” деган қарғишларни ҳам эшитиб турамиз.
Умрининг кўп қисмида ақлини аямай ишлаб топган долларини инсонпарварлик ишларига сарфлаб, қанчадан-қанча инсонларнинг олий даражадаги таълимни бепул олишига сабабчи бўлган Билл Гейтс келажак авлод учун ихтиро қилган компьютерлари сабаб ана шундай норозиликларни келиб чиқишига ва турли-туман қарғишларни олишга мажбур бўлади.
Ҳаммага тенг ёқишнинг имкони йўқ. Ҳаммадан бирдек раҳмат олиш осон эмас. Ҳар доим ҳам тўғри иш қилишга эришиб бўлмайди. Кимгадир ютуқ олиб келган нарса, бошқасига мағлубият улашади. Кимгадир фойдали иш, ким учундир зарарга ишлайди. Бу ҳаёт Қонуни. IQ даражасида бўлиш ҳам осон эмас!
Камола Абдувалиева
❤️❤️❤️