Давлат томонидан субсидия ажратиш тартиби
Глобашган замонда ахолини ижтимоий қўллаб қувватлаш давлатлар учун асосий мақсад бўлиб келмоқда. Шу қатори юртимизда ушбу масалада асосий устувор мақсад қилиб олинган. Шу мақсадни амалга ошириш учун “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармонининг 4-мақсадида ҳам “Давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформатсия қилиш белгилаб олинган эди. Халқимизни муаммоларни ҳал қилиш учун бир қатор вазифалар белгилаб олинган. Унга кўра давлат томонидан субсидия ажратишни мувофиқлаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириб бориш бўйича ягона давлат органини белгилаш;
Аҳоли ва тадбиркорлик субйектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси орқали амалга ошириш тизимини жорий этиш;
Ажратилган субсидия ва улардан эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тартибини белгилаш мақсад қилиб олинган эди.
Биз ҳам аҳолини қийнаб келаётган, кўплаб саволларга туғдирган субсидия масаласига тўхталиб ўтамиз
Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга то'лган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин. Субсидия даромади юқори бо'лмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
Даромади юқори бо'лмаган оила деб эса қуйидагилар э'тироф этилади:
Қишлоқларда меҳнатга ҳақ то'лашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 766 минг со'м) 6,9 бараваригача (6 млн 361 минг 800 со'мгача);
Қорақалпог'истон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 766 минг со'м) 8 бараваригача (7 млн 376 минг со'мгача);
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 766 минг со'м) 9,2 бараваригача (8 млн 482 минг 400 со'мгача) бо'лган оилалар.
2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг ко'п миқдори:
Қорақалпог'истон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг со'м;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг со'м.
2021-йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022-йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратилади.
Бунда, Компания ресурсларни тижорат банкларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржа қўллаган ҳолда жойлаштирилади.
Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади. Субсидиялар:
квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қат'и назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион со'м;
кредит бо'йича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига то'ланади.
Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига о'зи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (мй.гов.уз) ро'йхатдан о'тиш керак.
Субсидия олиш қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
-жисмоний шахснинг шахсий идентификатсия рақами ма'лумотлари;
-оила а'золарининг шахсий идентификатсия рақами ма'лумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туг'илганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бо'лганда);
-никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати то'г'рисида ФҲДЁ органлари ивидан ма'лумотнома;
-доимий ро'йхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли ма'лумотлар;
-доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бо'йича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
-ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари то'г'рисидаги ма'лумотнома.
Улуғнор туман юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юристконсулти:
Тожимаматов Бехзод Тожимамат ўғли
❤️❤️❤️