Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг “POSCO International” корпорацияси президентини қабул қилди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Кореянинг “POSCO International” корпорацияси президенти Жо Си Бо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ёзёвон тумани ҳудудида Корея компанияси томонидан ташкил этилаётган пахта-тўқимачилик кластерини фаолиятини намунали ташкил этиш, шунингдек “POSCO textile Fergana” корхонасида мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоятда қурилиш, кимё саноати, ахборот технологиялари ҳамда касбий таълим соҳаларида ўзаро манфаатли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Инчхон шаҳрида “Posco International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, қиймати 65 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.


❤️❤️❤️