Хивада ноанъанавий кўринишдаги қадимий қудуқ топилди
“Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. У тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилган.
Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қадимги анъанага кўра, қудуқнинг асоси, яъни пойдевор қисмига Хоразм шароитида кўп учрайдиган дарахт, тут ёки гужумдан ёғоч пойдевор ўрнатилган. Ёғочнинг қалинлиги 16 см атрофида. Қудуқ деворларига 25х25х6 см ўлчамдаги пишган ғишт нозик дид билан терилган. Ғиштлар юзасида ромбсимон белгилар мавжуд.
❤️❤️❤️