01 Wed, 2026

Ҳиндистонда яна фожиа юз берди

Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Гужарат штатининг Бҳарух шаҳридаги шифохонада ёнғин юз берди. Ёнғин шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимида содир бўлган, натижада 18 нафар коронавирус беморлари ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда "Hindistani Times". 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида ўн икки киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам маҳаллий аҳоли ва ўт ўчирувчилар томонидан эвакуация қилинган. 

"Коронавирус бўлимида даволанаётган камида 12 нафар бемор ёнғинда ёки заҳарланиш сабабли вафот этди", дея маълумот берган полиция. 

Кейинчалик, "Press Trust of India" нашри қурбонлар сони 18 кишига етгани ҳақида хабар берган. 

"6:30 да олинган маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 18 кишини ташкил қилди. Ёнғин содир бўлганидан сўнг дарҳол биз 12 кишининг ўлганини тасдиқлагандик", деган полиция. 

Қутқарилган барча беморлар бошқа тиббий муассасаларга ўтказилган.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар