КЕГЕЙЛИДАН ХАБАР
Андижонликлар нафақат ўзи туғилиб истиқомат қилаётган юртини, балки Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманининг ҳам гуллаб-яшнаши учун бел боғлаганлар.
Андижонлик масъуллар томонидан Кегейлида иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга оид кенг кўламдаги ишларни амалга ошириляпти.
Жумладан, Андижон тумани ҳокимлигининг ишчи гуруҳи Абад овул фуқаролар йиғини ўрамида 250 м газ тармоғи тортиш ва 60 та бетон таянч билан таъминлашга эришдилар.
Автомобил йўллларидан фойдаланиш УК ходимлари томонидан ички йўлларнинг 1236 метри шебенлаштирилди. Ҳозирда яна 1 километр узунликдаги ички кўчаларда таъмирлаш ишлари жадал кетмоқда.





❤️❤️❤️