01 Wed, 2026

ОЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Унда «Пахтакор» футболчиси ҳам бор

Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигаси 2-тур баҳслари якуни бўйича рамзий терма жамоа тузиб чиқди.

Ундан «Пахтакор» марказий ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ҳам ўрин олди. 30 ёшли футболчи «Шаҳр Ходро»га қарши кечган баҳсда (3:0) жамоасининг қуруқ ўйин ўтказишига ёрдам берди.

ОЧЛ 2-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Апирак Воравон («Чангреи Юнайтед»);

Ҳимоячилар: Готоку Сакаи («Виссел Кобе»), Шерзод Аъзамов («Пахтакор»), Тиаго Мартинс («Йокогама»), Даиго Ниши («Виссел Кобе»);

Ярим ҳимоячилар: Камол Камябинла («Персеполис»), Такаҳиро Огиҳара («Йокогама»), Акром Афиф, Ҳассан ал-Ҳайдос (иккиси «Ас-Садд»);

Ҳужумчилар: Теруҳито Нагава («Йокогама»), Бафетимби Гомис («Ал-Ҳилол»).

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш