Пандемидан сўнг Европа Иттифоқини қайта тиклаш учун 500 млярд евро ажратилади.
Қитъанинг кучли давлатлари – Франция ва Германия 500 млярд евро миқдоридаги “Тиклаш фонди” режасини олға сурди. Евроқўмитадан қарз олинган бу пуллар, мантиқан олиб қаралганда, Европа Иттифоқининг умумий қарзидир. Нидерландия ва Австрия каби ўз режасига эга бўлган ва молиявий одиллик ҳамда реформаларнинг бардавомлигини талаб этаётган мамлакатлар учун бу муҳим қадамдир.
“Бу ерда, яъни Нидерландияда, аҳоли жон бошига қўшиб ҳисоблаганда, биз Европа Иттифоқи ғазнасига мана бир неча йилдирки, ҳаммадан кўп ҳисса қўшаётирмиз,-дейди евродепутат Роберт Роос,-лекин Нидерландиянинг сотиб олиш имконияти Шимолий Италияникидан ҳам паст. Улар яна нимани кутишяпти? Ҳозирда барчамиз маблағга мухтожмиз, лекин улар бу пулларни хария сифатида қабул қилмоқчи. Текинга бериладиган пул мавжуд эмас, муаммо шунда”
Европа Иттифоқи Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен бундан кейин ушбу иқтисодий революцияни тўхтатиш ва конституцион ўзгаришларни “Навбатдаги авлод-Европа” номли режага мувофиқлаштириши лозим бўлади. “Биз Иккинчи Жахон уруши давридан буён илк маротаба янги ҳолат-чуқур таназзул билан юзма-юз келиб турибмиз ва ҳозирда ягона ечим инвестициялашдир,-дейди немис депутати Манфред Вебер.-Мен қарз бўлишдан нафратланаман ва келгуси авлодга ўз қарзларимни тўлаш учун қолдиришни истамайман, шунинг учун айни пайтда бизнинг кучли бизнес-секторимизни сақлаб қолиш учун иқтисодиётни инвестициялашдан бошқа йўлни кўрмаяпман”.
Европа Иттифоқи таркибидаги иқтисодий жихатдан кучли бўлган тўрт давлат - Италия, Испания, Франция ва Германия ушбу шартларга розилигини билдираётган бўлса-да, келишмовчиликлар мавжуд. Европани оёққа қўйиш чақириғига асосланган улкан, у учун ҳозирда беқиёс даражада зарур бўлган режани барча бирдек маъқуллаши эхтимолдан анча йироқ.
Ҳозирча Комиссия томонидан Испанияга 77 млярд, Италияга 82 млярд, Франция учун 39 млярд ва Польшага 38 млярд Евро миқдорида маблағ ажратиш таклифи киритилди.
❤️❤️❤️