Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева
Олий Мажлис Сенатининг раиси Танзила Норбоева 23 апрель куни парламент юқори палатасининг ялпи мажлисида ноқонуний харажатлар, камомад ва ўғирлик ҳамда бюджетдан самарасиз харажатлар ҳажми йилдан-илга тобора ўсиб бораётганини таъкидлади.
«Ҳисоб палатаси томонидан бундай ҳолатларнинг аниқланаётгани яхши. Лекин бошқа томондан, савол туғилаяпти, бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш шунчалик осонми? Буни, масалан, бартараф қилиш мумкин, бартараф қилинади, лекин эртага бошқа раҳбар келаяпти-да, бошқаси ҳам худди шуни давом эттираяпти. Балки имкон яратиб бераётган қандайдир механизмлар бордир? Балки қандайдир қонуний чораларни кўришимиз керакдир?» - деди Танзила Норбоева.
❤️❤️❤️