01 Wed, 2026

Сиёсат: Сенатор сўрови юборилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Обид Зокиров кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган.

Унда фуқаролар ўзлари яшаб келаётган ушбу уйларни ён атрофларини ободонлаштириш мақсадида арчазор барпо этганликлари ва ҳозирги кунда мазкур майдонда тадбиркор Ж.Газибоев томонидан кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш ишлари бошламоқчи эканлиги маълум қилинган.

Мазкур масала Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Шу билан бирга, Қўмита фуқаролар ва тадбиркор ўртасида вужудга келаётган муаммо юзасидан изоҳ сўраб, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига Сенатор сўровини юборди.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар