01 Wed, 2026

Солиқ маъмуриятининг иккинчи босқичини бошлаш ҳақида келишув имзоланди

Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистонга 14 апрел куни уюштирилган ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзаков билан учрашиб икки томонласа савдо-иқтисодий алоқалар масаласини муҳокама қилди.
Учрашув доирасида икки давлат орасида савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, савдо тўсиқларини камайтириш, Россия бозорларини ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Божхона тарифлари, солиқ маъмурияти, техник назорат, стандартизация, ветеринар, санитар ва фитосанитар назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Россия томонидан Ўзбекистон солиқ маъмурияти такомиллаштириш борасида техник ёрдам кўрсатиш масаласида келишув имзоланди. Унга асосан Россия ва Ўзбекистон орасида солиқ маъмурияти соҳасида ҳамкорликнинг иккинчи катта босқичи бошланади.
Иккинчи босқичда Россия Ўзбекистонга солиқ маъмуриятчилигида ўзини яхши кўрсатган технологияларини, мувофиқлаштирилган онлайн дастур мажмуалари “Онлайн-ККТ” ва “АСК НДС” дастурларини етказиб беради. Улар ёрдамида ҚҚС назорат қилиш, камерал текширувлар самарадорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.
Шунингдек, ушбу босқичда ҳам, консалтинг ва техник персонални тайёрлаш, маълумотларни қайта ишлаш марказини Россияда ишлаб чиқилган IT-инфратузилма билан жиҳозлаш, режалаштирилган.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар