Спикер ўринбосари Алишер Қодиров Андижонда
Спикер ўринбосари Алишер Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида бўлиб, ҳудуддаги фаолиятига руҳсат берилган таълим муассасаларининг пандемия шароитига мослиги, ўқувчиларга яратилаётган шароитларни ўрганди.
Шунингдек партиянинг бош таянчи хисобланган бошланғич партия ташкилотлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партиянинг фаол аъзолари фолияти билан ҳам танишди.
Ишчи гуруҳ асосан, Андижон вилоятидаги партия фаолиятини атрофлича ўрганиб танқидий таҳлил қилиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти билан яқиндан танишиш, ҳудудда сайловчиларга берилган вадаларнинг бажарилишини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган.
Делегация даставвал Андижон шаҳридаги “Digital City” технопаркида кутиб олинди. Улар технопаркнинг шароитлари, офис-хоналари, коворкинг маркази, кутубхона, лобораториялар, анжуманлар зали, спорт зали, медиа-маркази, бизнес инкубатор ва маълумотлар марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Андижон шаҳар марказида қад рослаган 5,6 гектар майдонда қуриб битказилган ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга хизмат қилиб келмоқда. Ҳозирда бу ерга туманлардан 328 нафар ёш мутаассислар жалб этилган.

Партия раиси Алишер Қодиров технопаркда фаолият олиб бораётган IT соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашиб, ёшларнинг креатив фикрлаши - инновацион технологиялар асрида зарурат эканлиги таъкидлади. Технопарк чинакам ёшлар уйига айланишига ишонч билдирди. Ёшлар ўз фаолиятлари хақида хусусан, айнан ушбу масканда ёшлар бандлигини таъминлаш, мактаб битирувчиларини фриланс бозорига тайёрлаш борасидаги ишлар юзасидан ахборот бердилар.

Бундан ташқари технопарк мажлислар залида Спикер ўрнибосари Алишер Қодиров иштирокида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия бошланғич ташкилотлари раислари, ишчи-ходимлар, партия фаол аъзолари учун очиқ-мулоқот ташкил этилди.
Унда партия лидери бугунги давр шиддат билан ривожланиб бораётгани, бир оз муддатга тин олиш кўплаб имкониятларни барбод қилишини ўқтирди. Партия сафида бирлашган нафақат ишчи-ходимлар балки ҳар бир аъзо унинг ғоялари ижроси учун ўз ҳиссасини, улушини қўшмоғи шартлигини таъкидлади. Мамлакатимизда жорий этилган кўп партиявийлик тизими, ўтган сайловда рақобатдошларимиз сони яна биттага ортгани, сайловчиларнинг хуқуқий, сиёсий саводхонлигини ошиб бораётгани ҳар бир депутатни, ҳар бир партия ходимини мулоҳаза қилиб, хушёрликка ундамоғи кераклигини айтиб ўтди.
Очиқ-мулоқотда партия аъзолари ўз талаб ва таклифларини эркин муҳокамага ташладилар. Партия раҳбари билдирилган таклифлар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал бўладиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Очиқ-мулоқот якунида “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий харакати доирасида саҳоват тадбирларини ташкил этганлиги, сайловчилар муаммолларини ҳал этишда жонбозлик кўрсатгани учун бир гуруҳ маҳаллий Кенгаш депутатлари тақдирланди.
Жумладан вилоят Кенгаши депутати, “Гранд фарм траде” компанияси Андижон вилоят ҳудудий филиали раҳбари Қахрамонжон Отахонов “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий харакати доирасида 17 млд.дан ортиқ саҳоват ишларини амалга оширгани, сайловчиларнинг элликдан ортиқ мурожаатларини депутатлик сўровлари орқали ҳал этганлиги учун партия Марказий Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Шунингдек вилоят Кенгаши депутати Муроджон Сулаймонов 120 млн.дан ортиқ ҳайрия ёрдамларини амалга оширганлиги ҳамда Сардоба сув омбори халокатида 406 млн.сўм маблағлар эвазига 2 та уй қуриб берганлиги, ёшларни иш билан таъминлашда кўмаклашгани, ёшлар спорт майдончаларини қуриб, фойдаланишга топширгани учун партия Марказий Кенгашининг эътирофига сазовор бўлди. Андижон шаҳар Кенгаши депутати Мухтар Халиловга пандемия шароитида 100 млндан ортиқ ҳайрия ишларини ташкил этгани учун партия Марказий Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.
Партия фаолияти йўналишида 2020 йилнинг биринчи ярим йилигида “Энг наъмунали БПТ раиси” деб топилганлиги учун Хўжаобод туманидан Шодлигой Солиева, Андижон шаҳридан Матлубахон Мирзаолимова, Мархамат туманидан Нурмухаммад Сарболаевларга партия Марказий Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.
“Энг фаол партия аъзолари” йўналишида “Хунарманд” уюшмаси вилоят бўлими бошлиғи Шахлохон Солиева, Андижон машинасозлик институти маънавият бўлими бошлиғи Мухтарам Холиқова, “Зулфия” мукофоти совриндори Зулфирахон Нўмоновалар ҳам махсус ташаккурномаларга эга бўлдилар.
Ишчи гуруҳ вилоятдаги партия тизимида ишловчи барча ходимлар билан якка тартибда учрашув ташкил этди. Шу даврга қадар амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари билан танишди.

Куннинг иккинчи қисмида ишчи гуруҳ вилоятдаги фаолиятига руҳсат берилган умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, пандемия шароитига мослашганлиги, ҳусусан ўқувчилар учун қай даражада қулай шароит яратилганлигини ўргандилар. Хусусан, Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби ўқув жараёнлари, пандемия талаблари аоссида яратилган гигиеник шароитлар, ўқувчилар учун хавфсиз таълимни таъминланганлик ҳолатлари кўздан кечирилди.
Ўрганишлар бўйича якуний хулосалар умумлаштирилиб, истиқболли чора-тадбирлар режалари тузилди.




❤️❤️❤️