Тарихнинг уқилмаган дарслари - Дмитрий Медведев
“Катта куч билан тўқнашувдан қочиш, бу қўрқоқлик эмас - доноликдан дарак беради, чунки ўзини ўзи қурбон қилиш ҳеч қачон ва ҳеч қаерда афзал бўлмаган” (Сунь Цзы. Уруш санъати).
Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ муносабатлари қарама қаршиликдан – совуқ уруш даврига қайтди десак муболаға бўлмайди. Санкциялар босими, пўписа ва қарама-қаршилик, фақат ўз манфаатини ўйлаш – буларнинг барчаси дунёда доимий беқарорлик пайдо бўлишига олиб келди.
Икки давлат муносабатлари узоқ вақт давомида ана шундай ҳолатда бўлса, буни кризис дейишади. Бундай инқироз муносабатларда янада кескин қарама-қаршиликлар даврига – “инқирозлар инқирозига” олиб келади. Бундай вазиятда ҳар қандай ножўя қадам, сабр етишмаслиги, айтилган ҳар бир сўзнинг стратегик вазнини баҳолай билмаслик – нафақат икки мамлакатни тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши, балким бутун дунёни ўта оғир муаммолар гирдобига ташлаши мумкин.
Ана шундай кризис бизнинг тарихимизда аллақачон содир бўлган эди. Воқеа жойи - Кариб денгизи, воқеалар мазмуни – жуда ўхшаш.
Ўша даврлардаги АҚШ ташқи сиёсати бизни давлатни ҳам унга муносиб жавоб қайтаришга мажбур қилган эди. 1950 йиллар охири 1960 йиллар бошида Америка ўз ракеталарини Туркия, Жанубий Вьетнам ва Ливанда жойлаштириб СССРга таҳдид солган эди.
Бугун эса – бу Россияга қарши ташкил қилинган кампания, санкциялар, қўшни давлатлар билан Россияга қарши олиб борилаётган сиёсат, НАТОнинг Россия чегараларига яқин келиши, “Шимолий оқим – 2” қурилишига қаршилик қилиш, Шимолий денгиз йўли очилишидан хавотирга тушиш, Украина масаласи ва бошқалардан иборатдир. Ана шундай сиёсат натижалари ҳар куни намойиш этилмоқда.
Рақибга кўрсатилаётган таҳлика даражаси бўйича бугунги Россия, олдин СССР каби, АҚШдан анча ортда қолмоқда.
1960 йиллар бошида СССР томонидан АҚШга жавоб сифатида стратегик ракеталар Кубада жойлаштирилганида АҚШ ҳарбий кемаларини олиб келиб Кубани денгиз блокадасига олган ва ҳатто бостириб киришга тайёр бўлган эди. Ўшанда бу ҳолат - Кариб кризиси деб ном олган эди.
Унинг иккита эътиборга молик хусусияти бор.
Биринчидан, АҚШ қирғоқлари яқинида СССР стратегик қуроллари пайдо бўлиши, бу нафақат бизнинг давлатлар имкониятларини намойиш қилиш, балки рақиб томонидан СССРнинг қисқа муддат ичида дунёнинг исталган нуқтасида стратегик қуролларини жойлаштириш имкони борлигини англаш бўлган.
Иккинчидан эса, “урушга 5 дақиқа қолганда” икки давлат раҳбарлари вазиятга соғлом фикр билан баҳо бериб, ўзаро муросали қарор қабул қилган ҳолда – дунёни урушдан сақлаб қолгани бўлган.
❤️❤️❤️