01 Wed, 2026

Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхатини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги “умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификатсия рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3271-сон қарорининг 21-бандига мувофиқ, Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан электрон дастурга киритилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати тегишлилиги бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органларига ҳар йили 20-сентабрга қадар кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади. Электрон дастурга ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхатининг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари масъул ҳисобланади.

Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:

  • бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич И ― ИВ синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори В ― ХИ синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўқув юкламасига мос равишда бошланғич И ― ИВ синфларда 1,0 коеффитсийентга, юқори В — ХИ синфларда 0,8 коеффитсийентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланганлиги;
  • умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги;
  • умумтаълим муассасаларининг уйда якка тартибда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкасини ўқув ва педагогик юкламаларга бўлиш, уларни якка тартибда ўтказилган ҳақиқий дарс соатларига кўпайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 29-сентабрдаги 490-сон “Халқ таълими тизими ходимларига ҳақ тўлашни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган ўқитувчининг тариф ставкаси ҳамда лавозим маошлари миқдорига қўшимча ойига 50 фоиз тўлов амалга оширилганлиги (бунда якка тартибда ўқувчини уйда ўқитаётган ўқитувчиларнинг асосий ойлик юкламаси мактабда бўлиши шарт);
  • дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ ўқитувчининг дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанларнинг умумий соатлари ва синф комплектидаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганлиги;
  • синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорлар бўйича ҳисобланганлиги;
  • умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмаслиги (бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади);
  • информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар белгиланган миқдорлар асосида умумтаълим муассасасидаги мавжуд жиҳозланган информатика кабинети сонига кўра ҳисобланганлиги;
  • информатика кабинети мудирлиги информатика фани ўқитувчисига юклатилганлиги (бунда информатика фани бўйича мутахассис бўлмаган ҳолларда математика ёки физика фанлари ўқитувчиларига бириктирилиши мумкин, бир нафар информатика фани ўқитувчисига биттадан ортиқ информатика кабинети юклатилганда фақат битта информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ белгиланади);
  • директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгиланадиган ўқитувчилар рўйхати умумтаълим муассасасида ташкил этилган Устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ томонидан белгиланган талабларга кўра аниқланиши ва устамалар миқдорлари ўқитувчининг тариф ставкасига нисбатан ҳисобланганлиги;
  • умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча тўловлар ва устамалар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланганлиги;
  • умумтаълим муассасасида фанлар бўйича вакант соатлар учун маблағларни режалаштириш барча устама ва қўшимчаларни (директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган устамалар бундан мустасно) инобатга олиб, бир ставкада ишловчи олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан келиб чиққан ҳолда электрон дастур орқали ҳисобланганлиги;
  • вакант синф раҳбарлиги бўйича қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорларда ҳисобланганлиги.

  • Юқоридаги мезонларга мувофиқ ҳолда тўлдирилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан тасдиқланади.
  • Мезонларга номувофиқ ҳолда тўлдирилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхатини тасдиқлаш рад этилади.
  • Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан тасдиқлаш рад этилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати хато ва камчиликларни асослантирган ҳолда қайта ишлаш учун умумтаълим муассасасига қайтарилади.
  • Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан қайтарилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати умумтаълим муассасаси томонидан икки иш куни ичида қайта кўриб чиқилади ва электрон дастур орқали қайта юборилади.
  • Қайта юборилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Асака туман адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш маркази

бош юристконсулти                                                                     М.Абдивохобов


Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар