01 Wed, 2026

«Қулоқсиз болалар»: Жаҳонга машҳур инсонларнинг уларнинг обрўсига путур етказаётган таниқли фарзандлари

Жеки Чаннинг ёлғиз ўғли Жейси Чан отасининг изидан бориб, актёр бўлмоқчи эди. Бироқ, реклама учун катта миқдордаги маблағ сарфланганига қарамай, у ҳамма жойда муваффақиятсизликка учради. Жейси Чан 2014 йилда ноқонуний моддаларни сақлагани учун ҳибсга олиниб, олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг дунёга машҳур отаси суд жараёнига аралашмади. Бундан ташқари, у бу  жазога ҳукм қилинмасдан бироз олдин Жеки Чан Хитой полициясидан гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича элчи унвонини олган эди. Бундан ташқари, актёр бир неча бор гиёҳванд моддаларга қарам инсонларга ўлим жазосини якуний жазо сифатида қўллашни тарғиб қилган. Кейинчалик актёр ўғли учун омма олдида узр сўради ва ўлимидан сўнг барча мол-мулкини хайрия ташкилотларига беришини айтди.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар