Умумтаълим мактабларида тарификатсия жараёни қандай амалга оширилади?
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги “умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификатсия рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3271-сон қарорига муфовиқ умумтаълим мактабларида тарификатсия жараёни қуйидаги кетма-кетлик асосида шакллантирилади:
1-босқичда мумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10-сентабрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
2-босқичда Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари тақсимланади.
3-босқичда Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17-сентабрга қадар электрон дастурга киритилади.
4-босқичда Ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхатини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаси томонидан ҳар йили 20-сентабрга қадар электрон дастурга маълумотлар киритилади:
5-босқичда Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан электрон дастурга киритилган ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхати тегишлилиги бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органларига ҳар йили 20-сентабрга қадар кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади.
6-босқичда Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари ҳар йили 25-сентабрга қадар ўқитувчиларнинг тарификатсия рўйхатини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлайди ёки тасдиқлашни рад этади.
Шу билан бирга 2-босқичдаги дарс тақсимлаш жараёнида ўқитувчиларнинг қуйидагича устувор кетма кетлиги инобатга олинади:
- халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
- чет тили ва СТЕАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (ТЕСОЛ Левел 5, CЕФР Б2, ИЕЛТС 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
- ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
- асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
- республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
- олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
- иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
- педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
- белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
- олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
- қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
- олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
- педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
- олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
- олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
- Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.
Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади. Шунингдек Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
Шу билан бирга ўқитувчи юқорида белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.
Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.
Асака туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юристконсулти Б.Кимсанбойев
❤️❤️❤️