01 Wed, 2026

Уз Автода нима гаплар ?

Бутун дунёни ларзага солган Covid-19 Коронавирус 15 мартдан Ўзбекистонга кириб келди ва уз вақтида ҳукумат томонидан чоралар кўрилиб, унинг кенг тарқалишини олдини олиш учун карантин чоралари қўлланилди. Улар жамоат жойларида фуқароларнинг заруратсиз ҳаракатларини чеклаш, тиббиёт ниқобидан доимий фойдаланиш, одамлар гавжум жойларда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш кабилардир.

Хўш, бундай паллада “ЎзавтосаноатАЖ корхоналарида қандай ишлар амалга оширилди ?

Мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолатга бефарқлик бўлмади. Коронавирус аниқланганлиги ҳолати Республикамизда қайд этилганлиги эълон қилинган кундан “ЎзавтосаноатАЖда тегишли фармойиш ишлаб чиқилди. Унга кўра барча корхоналарда тезкор штаблар ташкил этилди. Тезкор штаблар фаолияти юқори ташкилотнинг махсус штаби томонидан қатъий мониторинг назоратига олинди. Коронавирус инфекциясининг корхоналарда тарқалишини олдини олиш мақсадида қатъий санитария гигиена қоидаларига амал қилинмоқда.

Ўрнатилган чеклов тадбирларига кўра корхоналарга кириш-чиқиш максимал чекланди ва ягона назорат ўтиш пунктлари орқали амалга оширилмоқда, корхонага кирган хар бир ходим, қўллари антисептик воситалар билан ишлов берилиши ва масофадан тана харорати ўлчас мосламаси билан ўлчаниши илк кунлариданоқ йўлга қўйилди. Қўриқлаш хизмати ходимлари ва тиббиёт ходимлари махсус ҳимоя комбинезони ва тиббий қўлқоплар билан ишлаши ташкил этилди. Ҳудудларга кириш жойларида пиёдалар учун махсус дезинфекцион туннеллар ва транспорт воситалари учун дезинфекция мосламалари ўрнатилган. Кийимларда хлордан қолган доғларни олдини олиш учун дез туннеллиларда Септодез моддасидан фойдаланилмоқда.

Корхоналарда турли жойларда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар тасвирланган кўргазмали маълумотлар илиб қўйиш орқали ходимлар ҳушёрликка чақирилди. Мазкур инфекция симптомлари аниқланишида кўриладиган чора-тадбирлар барча ходимларга тушунтирилди. Корхоналар офислари, ошхона, омборхона, цехлар, автобус, сан-узеллар  белгиланган тартибда дезинфекция қилиниши йўлга қўйилди. Барча ходимларни тиббий ниқоб тақиши ва хар 2 соатда алиштириши ва эскиларини утилизация қилиниши йўлга қўйилиб, назоратга олинди. “Ўзавтосаноатга тегишли барча корхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига шу соҳа корхонасида ишлаб чиқарилаётган тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилди.

“Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонасида бўш қувватлар тиббий ниқоб, ҳимоя комбинезони, юзни ҳимоя қилувчи шиток ва кейинчалик йўловчи ташувчи транспортларни ҳайдовчи ўринини ажратиб турувчи ҳимоя плёнкалари давлат стандартлари асосида ишлаб чиқишига жалб этилди. Мазкур маҳсулотларни экспорт қилиш хам йўлга қўйилди. Шунингдек “Узавто Аустем” қўшма корхонасида эса антисептик воситаларни ишлаб чиқиш тезкорлик билан йўлга қўйилган. Тизим раҳбар ходимлари ва ишчиларининг ихтиёри билан “меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига 1 миллиард сўмдан ортик маблағ хайрия сифатида ўтказиб берилди. Ҳамкор “General Motors” компанияси томонидан Жанубий Корея республикасидан 2 млн АҚШ долларлик гуманитар ёрдам тариқасида тиббиёт жиҳозлари, асбоб ускуналар, ҳимоя ва дори воситалари келтирилди.

Корхоналар ошхоналари ва сан-узелларда кварц лампа ва ультрафиолет лампаларида дезинфекция қилиш ташкил этилган. Ходимларнинг хизмат сафарларига пандемия даврида қатъий чекланди. Карантинга олинган ҳудудлардан қатновчи ёки оила аъзолари чет давлатларидан келган ёки қарамоғида ёш болалари бор ходимлар зудлик билан масофавий ишлаш режимига ўтказилди.

Таомномага иммунитетни кўллаб қувватловчи маҳсулотлар билан янада бойитилган. Барча ҳудудларда 2 метр масофа сақлаш қоидаси ташкил этилган ва ошхоналарда овқатланиш вақтида масофа сақлаш учун столларда махсус тўсиқлар жорий қилинган.

Кейинчалик шаҳар ҳудудларида аҳоли қатновини камайтириш, ходимларни кўчалардан  уйларига ёки иш жойларига инфекцияни олиб келиши ёки тарқатишини олдини олиш мақсадида санитария қоидаларига қатъий амал қилган холда 15 суткалик вахта режими йўлга қўйилди. Ишчи ходимлар 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланиб, озиқ-овқат, шахсий гигиена ҳамда дори-воситаларидан керагича захира қилинди. Корхоналардан етказиб берувчиларга маҳсулот ташийдиган юк автомашина ҳайдовчиларини хам кўчаларда юқтириб олиши мумкин бўлган инфекциядан ҳимоялаш мақсадида махсус комбинезонларда ҳаракатланиши, транспорт воситаси кабинаси эшиклари муҳрланган холда ҳаракатланиши назоратга олинган.


Бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутган автомобилсозлик саноатини узлуксиз ва хавфсиз ишлашига эришилди.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар