Ўзбекистон герби 28 ёшда.

Мактабда ўқувчилик даврларида гербни чизиб кўрмаган ўқувчи бўлмаса керак! Эътибор берганмисиз гербдаги ҳар бир ранг ва белгининг мазмунини англаганимизда у нафақат қоғозга балки ҳаёлимизга чизилиб қолар эди.
Герб саодат, ҳиммат, олижаноблик, омад тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ўз марказига олган. Халқимиз Ҳумони азал-азалдан бахт ва давлат қуши деб билади.
Ўзлигимиз рамзи, миллий ғуруримиз тимсоли, юртимиз ҳаётининг ўзига ҳослиги ва мазмунини англатадиган, тинчлик ва умид нишонаси бўлган гербимиз 2 июлда қабул қилинган.
Теъран мазмун акс этган, турфа жило сочаётган, ҳар битта ранги, тасвирлари кўҳна илдизларимиз, миллий қадрият ва ўзлик ҳақида ҳикоя қилаётгандек гўё. Герб қабул қилинган сана ҳам чин манода миллий байрамимиздир десак ҳато бўлмайди.
Миллий рамзларимиз қабул қилинган тарихий саналар билан бир-биримизни қутлашимиз анъанага айланмоғи лозим. Зеро авлодлар миллий ғурур ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида камол топишига замин яратилсин, туртки бўлсин.
Унинг тимсоли ва ундаги ҳар бир тасвирнинг ўзига ҳос мазмун-моҳияти бор. Енгилмас иродамиз рамзи бўлган гербимиз – юртимизнинг улкан ютуқ ва марраларида янада юксак аҳамият касб этади.
Тенглар ичра тенг бўлмиш Ўзбекистоннинг ўзига ҳос рамзлари, бебаҳо тимсоллари билан фахрланамиз!
Таъбир жоиз бўлса қаттиятимиз нишонаси гербимиз, шинам идораларимизнинг тўриларида, севимли китобларимиз ҳошиясида ўзлигимиз тимсоли бўлиб акс этаверсин! Халқимиз юрагида ғурур рамзи бўлиб яшасин. Миллий рамзларимиз қадрингиз само қадар баланд бўлсин!
“Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси,
“Миллий тикланиш” партияси матбуот
котиби Камола Абдувалиева
❤️❤️❤️