01 Wed, 2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-сентябрда “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишми қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37


  • Мазкур Қарорнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад нима?
  • Ушбу Қарор қабул қилинишидан мақсад мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, “Бир ҳудуд — бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш ҳисобланади.
  • Юқорида келтирилган мақсадларни амалга ошириш учун қандай вазифалар амалга оширилиши белгиланган?

Ушбу Қарорга мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарорига мувофиқ, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ва аҳолига узоқ бўлмаган ҳудудлардан:

2022-йилда 80 минг гектар экин майдонларини;

2023-2025-йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгилан.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022-йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар — умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023-йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

3. Юқорида келтирилган экин майдонлари қандай мезонлар асосида ижарага берилади?

 Белгиланган ер майдонлари аҳолига қуйидагича ҳудудлар кесимида ижарага берилиши назарда тутилган:

а) экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга:

сув таъминоти яхши бўлган ерлардан — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

кам сувли ерлардан — вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади;

б) 2022-2023-йилларда деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида экин майдонларини аҳолига бериш учун ташкил этиладиган очиқ электрон танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади;

в) иссиқхона тармоғи кенг ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструксияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференсиялар бир йил муддатга сақлаб қолинади.

Будан ташқари, юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида масъул ижрочилар томонидан бир ой муддатда 2022-йилда аҳолига қўшимча тарзда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 20 минг гектар экин майдонларининг, 2023-йил 1-январга қадар 2023-йилда аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 95 169 гектар экин майдонларининг аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлардан танланиши ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган экин майдонларининг сув таъминоти яхши бўлган ерларда - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камида 0,15 гектарга, бошқа ҳудудларда камида 0,30 гектарга ҳамда кам сувли ерларда камида 0,5 гектарга тенг бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилиши, экин майдонларини танлаш ва лотларга ажратиш ишларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг иштирокини ҳамда улар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниши белгиланган.

Юқоридаги вазифаларга қўшимча тарзда 2022-йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар, 2023-йилда 95 169 гектар экин майдонларини очиқ ва шаффофликни таъминлаган ҳолда деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, шунингдек, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этш белгиланган.


Улуғнор туман адлия бўлими бошлиғи

Б.А.Саидов

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар