01 Wed, 2026

Яшнободда 4 қаватли мебель ишлаб чиқариш биноси ёнди

Бугун, 11 март куни соат 13:07да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчаси «Мебель-конфурмус» МЧЖ ҳудудидаги «Велвут» МЧЖга қарашли 4 қаватли мебель ишлаб чиқариш биносида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида, тахминан 250 кв.м. майдон ёнган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Мазкур ҳодисани бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 13:11 да воқеа жойига етиб борган.  Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида соат 13:57да аланга тўлиқ ўчирилган. Мазкур вазиятда жабрланган ва ҳалок бўлган инсонлар аниқланмаган.

Айни дамда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш