01 Wed, 2026

Зеленский учрашув жойи юзасидан Путин билан майдалашмоқчи эмас

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни исташини айтиб, учрашув жойи муҳим эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берган.

Газетага кўра, Украина раҳбари Путин билан икки томонлама учрашув ўтказмоқчи.

Зеленскийнинг нашрга берган интервьюсида айтишича, унга учрашувнинг "қаерда ўтказилиши" қизиқ эмас.

"Ҳамма гап таркибда", деган Украина Президенти.

Таъкидланишича, Зеленский Россия раҳбарининг биринчи навбатда Украина Президенти "Донбасс сепаратистлари раҳбарлари" билан музокаралар олиб бориши кераклиги ҳақидаги талабига рози бўлмайди.

"Террорчилар билан гаплашиш ниятим йўқ ва бу менинг мақомимда бу имконсиздек кўринмоқда", деган Зеленский.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш

Ўхшаш янгиликлар