01 Wed, 2026

"Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда "тўртинчи ҳокимият" даражасига кўтарилиши зарур.

Даврнинг шиддат билан ривожланиши натижасида ижтимоий тармоқлар, интернет нашрларининг жамиятдаги  ўрни тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. 

Тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёсдир. Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш, жамоатчиликка ўз ўрнида етказиб боришда соҳа ҳодимлари муҳим ўрин тутади. 

Сўнги йилларда сўз эркинлиги таъминланиб,  давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарали йўлга қўйилиб, жамиятимиздаги муҳим аҳамиятга эга масалалар ўз ечимини топишида, давлат ташкилотларини, мансабдор шахсларни муаммоли масалаларга эътиборини жалб этишда айнан мана шу касб эгаларининг жонкуярлиги ва фидоийлиги, ўрни ва аҳамияти яққол кўзга ташланмоқда.  

Жамият ҳаётида ижодкорлар, журналистлар, ОАВлари ҳодимлари, ташкилот ва давлат органлари матбуот хизмати ҳодимлари рўй бераётган воқеликка теран боқадиган,  ўз ишини ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур эта оладиган жонкуяр, фидоий эканлиги билан ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқдалар. 

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев  таъкидлаганларидек, "Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда "тўртинчи ҳокимият" даражасига кўтарилиши зарур.  Бу — замон талаби, ислоҳотларимиз талаби» дея тўғри таъкидладилар ва айнан уларнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ушбу соҳа вакиллари учун энг керакли имконият яъни сўз ва ижод эркинилиги яратиб берилди. 

Ўзбекистонимиз ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ҳам ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқега эга бўлиб бормоқда.

Бироқ шунга қарамай журналист ва ОАВлари ҳодимларига бўлаётган таҳдидлар, пўписалар ҳам учраб турибди. Бу бир томондан журналистнинг сўзи ўткирлашгани ва баъзи бир мансабдор шахслар учун хадик уйғотаётганини ҳам англатади. Ваниҳоят журналистлар билан ҳам ҳисоблашадилар, улардан ҳадиксирайдилар, журналистика кучини англайдилар. Аммо бу соҳанинг равнақ топиши, тараққий этиши, ривожланиши учун муносиб муҳит керак. 

Тўғри юртимизда сўнгги йилларда оммавий ахборот воситалари турли йўналишларда грантлар ютиб, ўз иқтисодий имкониятларини кенгайтириб бормоқдалар. 

Миллий матбуотимизнинг замонавий тамойиллар асосида тубдан янгиланиши, тараққий этиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва қулай муҳит яратилди. “Олтин қалам” Миллий мукофоти, “Энг улуғ, энг азиз”, “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танловлари орқали журналистлар эътироф этиб келинмоқда.  

Бундан ташқари, мамлакатимизда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни дея эълон қилиниб, айни ушбу санада соҳа вакиллари анъанавий эътироф этилади. 

Шу ўринда  журналист касбининг ижтимоий мақоми, нуфузини кўтариш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий, маънавий рағбатлантириш, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, уларнинг фаолият самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгилаш, техник-технологик жиҳатдан модернизация қилиш йўлида катта ишлар амалга оширилганлигини ҳам таъкидлаш ўринлидир. 

Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, матбуот минбари орқали барча ижтимоий қатламларнинг фикр ва қарашларини ифода этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Журналист учун энг яҳши муҳит бу эркинлик ҳукм сурган муҳитдир. Аслида бу соҳа вакиллари учун энг яҳши совға эркин қалам тебратиш имконияти десак хато бўлмайди. Истардикки, матбуот ва ОАВларига, журналист ва блогерларга берилаётган имкониятлар, сўз ва ижод эркинлиги бардавом бўлсин. Рақобат муҳити шакллансин, равнақ топсин. Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, халқ назарида ўз аҳамиятини йўқотмайди ва  ҳамиша жамиятда қадрлидир. Ҳақиқий манода сўнги тўрт йил ичида ушбу соҳа ҳам янгиланиш ва  тараққиёт даврига қадам қўйди дейишимиз мумкин.


Халқ манфаатлари томон дадил одимлаётган матбуот ва ОАВлари ҳодимлари қадр ва шараф топинг. Келаётган байрам муборак!


Камола Абдувалиева "Маърифат" зиёлилари клуби аъзоси,  "Миллий тикланиш" партияси Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби


Шарҳлар

Шарҳ қолдириш